Art Week Style.Uz 2011 «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси

ОАВ шарҳи

«2011йил 23-28 октябрь кунлари Тошкентда Гулнора Каримова бошчилигида Art Week Style.uz санъат ҳафталиги очилади. Унда олти кун Ўзбекистон учун жуда оз муддат эканини англаб етиш мумкин».

Conde Nast Traveller журнали (Россия, 2011)

«Тошкентда октябрь ойида бешинчи маротаба ўтказилган Санъат ҳафталиги – бу санъат, тарих, археология, дизайн, мода ва хашамат чорраҳасидир. Ушбу кўпқиррали ҳафталикда бутун жаҳондан таклиф этилган юздан ортиқ меҳмонлар иштирок этишди».

Журнал Yo dona (Испания, 2010)

«Art Week Style.uz – Ўзбекистон маданий ҳаётидаги муҳим ҳодисалардан бири. Фестиваль ҳар йили 5000дан ортиқ меҳмонларни қаршилайди. Мода намойишлари, кўргазмалар, театрлаштирилган постановкалар, концертлар ва турли кечалар – Ўзбекистон пойтахтида буларнинг барчаси юқори даражада ўтказилади. Art Week Style.uzнинг бешинчи мавсуми меҳмони Хосе Карерас (мусиқани) теран ҳис этувчи аудиториядан ҳайратга тушиб, ўзбекларни юксак бадиий дид соҳиби, дея таърифлади».

Hello журнали (Россия, 2010)

«Ўзбек мода ҳафталиги эндиликда Шарқ ва Ғарб ўртасидаги ноёб маданий ва ижодий кўприк эканини яққол намоён этган ҳодисалар фестивалига айланди».

L’Officiel Voyage журнали, «Ўзбекистон» махсус сони (Франция, 2010)

«Тошкент Санъат ҳафталиги минтақада модага бўлган интилишни юзага келтирди ва бутун жаҳоннинг эътиборига сазовор бўлмоқда. Унинг концепцияси бошқа халқаро мода ҳафталикларидан тубдан фарқ қилади. Бу ерда санъат мода, фотография, мусиқа ва кўргазмалар билан уйғунлашади. Ҳафталик ташкилотчиларидан бири — Фонд Форум томонидан ажратиладиган махсус грантлар тўқимачилик анъаналарини тиклаш имконини берди. Бу тадбирнинг мақсадларидан биридир».

L’Officiel Voyage журнали, «Ўзбекистон» махсус сони (Франция, 2010)

«Style.uz санъат ҳафталиги ҳали жуда ёш лойиҳалардан. Бироқ унинг мақсадлари жуда катта. Меҳмонлар турфалиги ва тадбирнинг кўпқирралилиги бунга далил бўлиши мумкин. Аслини олганда Style.uz мода чегараларидан анча илгарилаб, кўпжанрли ҳамда дефиле, тақдимотлар, маҳорат дарслари, бадиий ва мода кўргазмалари, ёш дизайнерлар танловлари, концертлар ҳамда турли кечаларни ўз ичига олган Санъат ҳафталигига айланди».

L’Officiel журнали (Латвия, 2009)

«Ёрқин ранглар калейдоскопи, шарқона меҳмондўстлик анъаналари мужассам битмас-туганмас кечалар кетма-кетлиги. Ҳафталик очилишида Хулио Иглесиаснинг, ёпилишида Род Стюартнинг яккахон концерти… Қадимий Самарқанд майдонида “рок-н-ролл”га рақсга тушган жаҳон мода афсонаси Такадо Кензо… Лондоннинг Виктория ва Альберт музейи хавас қилган ноёб қадимий либослар тўплами… Бундайини бошқа ҳеч бир ерда учратиб бўлмайди».

L’Officiel журнали (Латвия, 2009)

«Ўзбекистон ҳашамат саноати учун энг муносиб қизил гилам бўла олади. Агар келажак Ўзбекистондаги Мода ҳафталигига ўхшаса, «ғайриоддий» ибораси у учун камлик қилади».

“L’Officiel” журнали, Франция (l’officiel.fr)

«Мафтункор моделлар, юксак мода, ажойиб тадбирлар, барчасида санъатга бўлган чексиз меҳр, нафосатга бўлган мухаббат акс этиб турибди. Биз Нью-Йоркда эмас. Биз 2008 йил Ўзбекистондамиз».

«Кроненцайтунг» газетаси, Австрия (krone.at)

«Style.uz Лондон, Париж ва Миланга муносиб жавоб бўла олди. Бунга «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси ташкил этган Учинчи Style.uz ҳафталиги яққол мисол бўла олди».

"За рубежом" журнали, Россия (zarubejom.ru)

«Тошкент мода оламининг фаол марказларидан бирига айланди. Учинчи Style.uz ҳафталиги Европа ва Осиёнинг жаҳонга машхур дизайнерларини, мода уйларининг вакилларини, фешн ва заргарлик брендлари раҳбарларини, жаҳон эстрада юлдузларини, мода журналлари муҳаррирларини бир жойга жамлай олди».

Time magazine, АҚШ (time.com)

Лойиҳада иштирок этган танқидчилар Style.uz дизайн ва мода ҳафталигини ART-WEEK дея ўзига хос номлашди! Ҳақиқатдан ҳам, у Шарқона жилолар билан замонавийликни, шу каторда нафисликни ҳам мужассамлаштира олганди.

Time magazine, АҚШ (time.com)

«Style.uz» ҳафталигининг навбатдагиси якинлашмокда, унинг 2008 йил 12дан 17 октябригача Тошкентда ва якунловчи босқичи Самарқанддаги Регистон майдонида ўтказилиши ҳайратга сазовордир. Қизиқ, бу гал Европа дизайнерларидан қай бири Тошкентга Гулнора Каримова “меҳмони” бўлиш учун йул оларкин?»

"Paris Match" журнали, Франция (parismatch.com)

«Тошкентда бўлиб ўтган Style.uz ҳафталигининг биринчи кунида жаҳон мусиқа юлдузи, испаниялик хонанда Хулио Иглесиас, Ўзбекистон пойтахти Тошкентга махлиё бўлганини эътироф этди».

“El Mundo” газетаси, Испания (elmundo.es)