Art Week Style.Uz – бу замонавий ва анъанавий миллий мода, санъатни янада ривожлантиришга қаратилган Марказий Осиёдаги илк ва энг ёрқин кенгқамровли маданий лойиҳадир. Лойиҳа Марказий Осиёнинг маданий марказлари ҳисобланган Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда ўтмиш ва келажак чорраҳаси бўлмиш замонавий Ўзбекистон дурдонаси — Тошкент шаҳрида бутун жаҳондан меҳмонларни тўплайди. Санъат ҳафталиги доирасида ўтказиладиган миллий дизайнерлар намойиши Gucci, Messoni, John Galliano, Oscar de la Renta, Christian Dior, Gianfranco Ferre, Ralph Lauren, Aldo ва жаҳоннинг бошқа етакчи брендлари янги тўпламлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилганини айтиб ўтишнинг ўзи кифоя.
Style.Uz Санъат ҳафталиги Ўзбекистоннинг етакчи дизайнерлари ҳамда хорижий мода уйлари дефилелари, Миллий либослар фестивали, театрлаштирилган постановкалар, мумтоз ва замонавий санъат соҳасидаги бадиий кўргазмалар, биеннале, кинофорум, хайрия акциялари, Фотобиеннале, шунингдек, турли тақдимотлар, концертлар, кечалар, таниқли инсонларнинг маҳорат дарслари, ёшлар билан учрашувлар кабилардан иборат тадбирлар мажмуини тақдим этади.
АҚШ, Австрия, Буюк Британия, Франция, Италия, Испания, Ҳиндистон, Германия, Швейцария, Япония, Хитой, Россия ва бошқа мамлакатларидан жаҳонга таниқли модельерлар, заргарлик ва мода брендлари соҳиблари, мода, санъат ва маданият оламининг нуфузли намояндалари, етакчи халқаро журналлар муҳаррирлари ҳамда жаҳон ОАВ вакилларидан иборат 100 дан ортиқ шахслар ҳар йили Style.Uz Санъат ҳафталигининг халқаро меҳмонларига айланишади. Style.Uz Санъат ҳафталигига ташриф буюрган шундай меҳмонлар орасида жаҳон эстрада юлдузларидан Хосе Каррерас, Хулио Иглесиас, Стинг, Монсеррат Кабалье, Род Стюарт, Дэвид ва Кети Гетта, Chopard вице-президенти Каролин Груози-Шойфеле, de Grisogono президенти ва асосчиси Фаваз Груози (Швейцария), афсонавий модельер Такада Кензо (Япония), дизайнерлар Паскаль Морабито, Жон Рибб (Франция), Basso&Brooke (Буюк Британия), Вячеслав Зайцев, Валентин Юдашкин, Игорь Чапурин, Маша Цигаль, Алена Ахмадуллина, Юлия Далакян, Денис Симачев, Елена Ярмак, Вардуи Назарян (Россия), Доменикко Вакка (Италия), Фернандо Лемоньез, Агата Руиз де ла Прада (Испания), Чисато Цумори, Наоши Саваянаги, Норио Сурикабе (Япония), нуфузли мода уйлари вакиллари — Oscar de la Renta (АҚШ), Valentino, Dsquared2, Salvatore Ferragamo, Brioni, MaxMara (Италия), Wolford (Австрия), Sisi Wasabi (Германия), Sonia Rykiel, Smalto, Féraud, Inès de la Fressange, Revillon, Guy Laroche, Balmain (Франция) ва бошқалар. Бундан ташқари Ҳафталик тадбирларига 10 мингдан зиёд меҳмонлар келиб, улар орасида талабалар, ижодкор шахслар, Ўзбекистон маданият ва санъати арбоблари.
Санъат ҳафталиги молиявий аҳволи чекланган ёш ижодкорлар учун халқаро брендлар билан бир саҳнада ўз тўпламларини намойиш қилиб, келгуси касбий ўсиш учун туртки олиш ва ўзини намоён қилиш имкониятидир. Шунингдек, ҳафталик доирасида жаҳон мода саноати арбоблари, фотографлар, визажистлар ҳамда мадания ва санъат вакилларининг маҳорат дарслари ўтказилади. Мато, андозалар ишлаб чиқаришнинг қадимий технологияларини қайта тиклаш устида иш олиб бораётган тўқимачилик ва тикиш саноати усталари ёш истеъдодларга грант ажратилади. Шу билан бирга ёшлар учун Санъат ҳафталиги доирасида ўтказиладиган жаҳонга таниқли брендлар намойишлари, кўргазмалар, концертларда бепул қатнашиш имконияти туғилади.
Ҳар йили Санъат ҳафталиги доирасидаги тадбирларни 200 нафарга яқин маҳаллий ва хорижий журналистлар ёритишади. Улар орасида нуфузли BBC, CNN, Euronews, Fashion TV, TV-5 Monde, Paris Mode TV, TV France 3 (Франция), канал «Россия», «Вести» ахборот канали (Россия), TRT телеканали (Туркия), Society журнал ва телеканали, PULS4 телеканали (Австрия), LTV-7 (Латвия), Name It журнали (Австрия), Time (США), L'Officiel (Франция, Россия, Латвия), Fashion, IO Donna (Италия), Diplomatic News, Diva International (Швейцария), Les Echos Serie-limitée, Gala (Франция), Capital, El Mundo (Испания), Citizen K, Harpers Bazaar, Menu Magazine, «Евразия», «За рубежом», Hello!, Hello! ICONS, Week-end сингари нуфузли халқаро нашлар, «Коммерсант» (Россия), Shashati (Миср), Kronenzeitung (Австрия), Women's Wear Daily (Япония) газеталари, France Press (Франция) ахборот агентликлари, Getty Images, Wireimage, Fashion Wire Daily, TheFashionTime.com, StyleDigest.ru интернет ресурслари ва бошқалар бор.