2011 йил 28 октябрь

Art Week Style.uz-2011 ҳафталигининг олтинчи куни пойтахтимиздаги Миллий санъат марказида асли келиб чиқиши аргентиналик, бугунги кунда АҚШда фаолият юритаётган машҳур дизайнер Victor de Souza томонидан тақдим этилган намойиш мафтункор хонимларда ширин таассурот қолдирди.
Ўзга сайёравий мусиқа, ноодатий соч турмаги ва макияж, шаффоф рангдаги пошнали туфлилар, сариқ, кулранг, пушти ранглардаги либослар ва улардаги зеб-зийнатлар ўзга дунёдаги маъбудани кашф этади. Дизайнернинг ўзи таъкидлаганидек, унинг ишлари капалакнинг ипаги тимсолини ифодалайди. Бундай капалаклар барча ерда: ишбилармон ва услубкор шортиларда, шимлар, блузкаларда, пиджакларда, кечки оқшомлардла кийишга мўлжалланган узун ва калта ўлчамдаги оригинал ва башанг либосларда ўз ифодасини топган.
Виктор де Суза, дизайнер (АҚШ):
— Коллекциям капалакнинг ипаги тимсолини ифодалайди. Унинг ўзига хос мушкулоти шундаки, ишимда қора рангдан фойдаланилмаган. Мен асосий эътиборни танага мос ва қулай келувчи аёл қоматини ифодаловчи кўринишга қаратганман. Мен илоҳий ва ишланиб бўлмайдиган нарсаларни амалга оширишни афзал кўраман.
Тошкентдаги Art Week Style.uz санъат ҳафталиги жуда манзур келди. Унинг халқаро даражада ташкил этилиши ва хориждан жуда кўп меҳмонларни таклиф этилиши мени жуда қувонтирди. Яна бир жиҳат, мода ва санъат бир вақтда тақдим этилаётгани мени янада илҳомлантирди. Чунки мода- бу санъат.
Виктор де Соуза Буэнос-Айресда туғилган. 14 ёшида Аргентинадаги Мода академиясига ўқишга киради. Қоматга мос равишда тўғри кийинишга бўлган иштиёқи сабаб тез орада перфекционистлини эътироф эта бошлашди. 18 яшар Виктор де Суза ўзининг илк либослар тўпламини Аргентинада намойиш этади ва бу билан у париж подиумида катта мода оламига қадам қўйди.
Орадан бир қанча вақт ўтиб, Victor de Souza маркали либосда америкалик машҳур ҳонанда Алиша Киз саҳнага чиқади. Николь Кидман, Женнифер Лопес ва Сара Жессика Паркер ундан намуна оладилар.