27 октябрь куни Буюк Британиянинг дунёдаги энг йирик CHRISTIE`S кимошди савдо уйининг ислом маданияти бўлими билан ҳамкорликда MEROS Ўзбекистон антикварлари уюшмаси анъанавий тадбир ўтказди. Уни британиялик таниқли аукциончи Эдвард Райзинг олиб борди. Кимошди савдосининг бош лотлари сифатида Ўзбекистон анъанавий ва амалий безак санъати намуналари тақдим этилди.
Давоми27 октябрь санасида афсонавий италиялик бренд Gianfranco Ferré дефилеси Art Week Style.uz санъат ҳафталигининг бешинчи кунини ўзига хос тарзда безади. Ёшлар ижод саройи подиумида намойиш этилган 18 та нафис, бенуқсон модель Ferré бор экан, ҳақиқий гўзаллик ҳеч қандай безакка муҳтож эмаслигини яна бир бор исботлади.
Давоми27 октябрь куни Ёшлар ижод саройида испан бренди Angel Schlesser ўзининг кундалик ва оқшом либосларидан иборат замонавий тўпламини намойиш этди. Классика ва замонавийлик уйғунлашгани сабаб ушбу марка ўз юртида ҳамда хориж мамлакатларида жуда оммабопдир. Эндиликда пойтахтимиз Тошкент ҳам испанча туйғудаги услублар билан танишиш имконига эга бўлди.
Давоми500 нафардан кўпроқ иштирокчи 27 октябрь куни Ёшлар ижод саройига АҚШлик имижмейкер, голливудда биринчи рақамли чиройли қиёфа яратувчиси Кит Брюстер томонидан ўтказилган маҳорат дарсига ташриф буюрди. Тингловчилар ишга ноодатий ёндашув сирлари ва мутахасиснинг ўзига хос ижод услуби билан танишдилар.
ДавомиМана, Art Week Style.uz-2011 ҳафталиги доирасида яна бир қимматбаҳо кеча ўтказилди. 26 октябрь куни пойтахтимиз Тошкентда илк маротаба ўзининг ўта нозик саот механизмлари ва жимжимадор тақинчоқлари билан машҳур Piaget заргарлик брендининг тақдимоти бўлиб ўтди.
ДавомиArt Week Style.uz санъат ҳафталигининг энг гўзал намойиши дея Миллий либослар фестивалини тилга олишади. Аммо бу йил барча меҳмонларни ўзига хос совға кутарди. Тандемда замонавий намойиш азалий театр санъати билан уйғунлашиб, саҳнада яна бир бор “Орзулар, ранглар, ҳиссиётлар уйғунлиги” шиори ўз жарангини топди.
Давоми26 октябрь куни Ёшлар ижод саройида либосларининг итальянча малоҳати ва бежиримлиги билан ҳам аёллар, ҳам эркаклар қалбини забт этган “Эрманно Шервино” бренди намойиши бўлиб ўтди.
Давоми26 октябрь куни Фонд Форумнинг анжуманлар залида кенгайтирилган шаклдаги Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталиги лойиҳалари ва Олтин гепард I Тошкент халқаро кинофоруми ҳамда Theatre.UZ II Халқаро театр фестивали юзасидан анъанавий матбуот-анжумани ташкил этилди. Кўпсонли хорижий ва маҳаллий журналистларнинг саволларига Марказий Осиёдаги йирик маданий лойиҳанинг иштирокчи ва меҳмонлари жавоб беришди. Матбуот анжумани чоғида Art Week Style.uz-2011 ҳафталигининг дастлабки натижалари муҳокама этилиб, янги «Фонд Форум: фуқаролик жамияти амалий модели тури» нашри тақдимоти бўлиб ўтди.
ДавомиArt Week Style.uz ҳафталиги нафақат кенг қамровли муҳим маданий ҳодиса, балки дунёнинг турли давлатларини яқинлаштирувчи ўзига хос кўприкдир. Шу боис ҳафталикнинг халқаро аҳамияти ҳам беқиёс. 26 октябрь куни Тошкент фото уйида “Токио 100 ёшда” ҳужжатли фотокўргазмасининг очилиши сўзларимизга яна бир карра далил бўлиши мумкин. Тадбир Фонд Форум, Япония фотосаноат институти ва Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан ташкил этилди. Оқ-қора суратларга муҳрланган қадимий Осиё шаҳарларидан бирининг 100 йиллик ўтмиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
ДавомиArt Week Style.uz-2011 санъат ҳафталигининг учинчи кунини дунёга машҳур Швецария бренди Chopard буюмлари кўргазмаси ва анъанавий заргарлик тақинчоқлари дефилеси якунлади. Тақдимот 25 октябрь куни пойтахтимиздаги Radisson меҳмонхонасида компания вице-президенти ва директори Каролин Шойфеле иштирокида бўлиб ўтди.
Давоми