Art Week Style.Uz 2011 «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси

GULI заргарлик брендидан тақдимот-қабул

2011 йил 27 октябрь

GULI заргарлик брендидан тақдимот-қабул

Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталигининг бешинчи куни GULI заргарлик буюмлари ёғдуми билан якунланди. Заргарлик бренди тақдимот-қабули кўплаб меҳмонлар иштирокида ўзига хос руҳда бўлиб ўтди.

Ҳақиқий заргарлик санъати асарлари бўлган бежирим тақинчоқлар витриналар ортида сирли жилваланар, улар атиргул гулбарглари ёнига эҳтиёткорлик билан жойлаштирилган эди. Меҳмонлар орасида машҳур шахслар, санъатшунослар, рассомлар, заргарлик санъати ихлосмандларини учратиш мумкин эди.

GULI бренди заргарлик тақинчоқлари ўзининг бошқаларга ўхшамаган антиқа услубда яратилгани билан ажралиб туради. Уларда Ғарб ва Шарқнинг энг яхши анъаналари уйғанлашган.