2011 йил 28 октябрь

28 октябрь куни Фонд Форумнинг анжуманлар залида ўзбекистонлик ОАВ ҳодимлари билан бирга россиялик таниқли журналист ва телебошловчи Максим Шевченко (Биринчи канал, Россия) иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Эркин мулоқот кўринишида ўтган учрашувда Россия ОАВ тажрибаси ҳақидаги маҳорат дарси пойтахтимиз журналистларига ўз тажрибаларини бойитиш ажойиб имконият ва Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталиги доирасидаги ажойиб совға бўлди.
Юксак касбий маҳорат билан бирга психология ва политология соҳаларида чуқур билимларга эга ушбу журналист фаолиятининг асосий мезонли ҳар қандай нарса, ҳодиса, баҳсларга шахсий муносабат билдира олиш ва ўзининг фуқаролик позициясига эга бўлишдир... Журналистлар билан учрашув чоғида минбардан туриб эмас, балки ўз ҳамкасблари билан ёнма-ён мулоқотни афзал билган инсонга ана шундай таъриф бериш ўринли. “Мен учун норасмий, очиқ ва самарали мулоқот афзал. Ҳеч нарсани яширмасдан, далилларни бузиб кўрсатмасдан, ҳар қандай мавзуни кўтаришга ва муҳокама қилишга доим тайёрман”
Дастлаб Шевченко ўзи ҳақида гапириб бераркан, унинг гаплари қуруқ биография тафсилотидан иборат бўлмай, ўзига хос тажрибага эришиш босқичлари ва уларни қўлга киритиш сирларини ҳам ўз ичига олди. Буларнинг бари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Санъат ҳафталиги фахрий меҳмони журналистикага оид ҳар бир йўналишда етарлича билимга эга. Радио дейсизми, матбуот, телевидение ёки интернетми, буларнинг барчасига у ўз муаллифлик ҳиссасини қўша олган.
Учрашувга ташриф буюрган ўзбекистонлик ОАВ ҳодимлари россиялик телебошловчига бевосита журналистика оид саволлар билан мурожаат этдилар. Телекўрсатув ёки радиоэшиттиришни яратишда қандай омил ва воситалар етакчилик қилади? Интернет ахборот воситаси ривожланиб бораётган бир пайтда матбуот ўз аҳамиятини қай йўсинда сақлаб қолиши керак? Шу каби бир қанча саволларга Шевченко тўла-тўкис, кенг ва атофлича жавоб қайтарди.
“Омадга эришиш учун томошабин экран орқали нимани кўришни хоҳлашини олдиндан билиш, кўрсатувини тошабин талаб ва истакларига кўра якунлаши керак”.
“Енгил ва жўн мавзуларга бағишланган кўрсатувлар учун телевидениени айбламаслик керак, негаки, кишилар оғир иш кунидан кейин сиёсат ҳақидаги таҳлилий ток-шоуни кўришга тоқат қилолмайди”.
“Бошловчининг шахсияти ва фуқаролик қарашлари томошабин учун ғоятда муҳим. Сизнинг ҳис-туйғуларингиз томошабинга ўз таъсирини ўтказади, шунинг учун уларни намойиш этишдан ўзингизни чегараламанг”.
“Ток-шоу – бу драматургия, унинг сценарийси эса – пьесадир. Унинг персонажлари жонли ва чинакам бўлиши зарур. Шунингдек, худди драмадаги каби тузилишга аҳамият бериш, унда кириш, воқеалар ривожи, кульминация ва якун бўлиши лозим”.
“Бир маром ва суст оҳангдаги нутқ ҳеч кимга қизиқарли эмас, бошловчи кўрсатуви учун 5-6 та ўткир мушоҳадаларни тайёрлаб қўйиши ва муҳокама мавзусини ўзи истаган йўналишга бура олиши керак. Буларни у жуда эҳтиёткорлик билан ва сездирмасдан амалга ошириши лозим”.
“Радио бошловчиси учун овоз постановкаси ўта муҳим ҳисобланади. Қолаверса, у тингловчи диққатини ушлаб туриши, таклиф этилган меҳмон билан мулоқот сўнгига қадар қизиқарли суҳбат олиб бориши керак”.
“Радио интерактив руҳда бўлмаса, унинг қизиқарлилиги йўқолади. Бироқ унга тўла таяниб қолиш ҳам нотўғри. У мунозаралар, муаллифлик дастурлари ва енгил кайфият билан йўғрилса, айни муддаодир”.
“Босма оммавий ахборот воситаларида ахборот манбаларини кўрсатиб ўтиш қулай, телевидениеда эса бундай қилиш маъносиз ва бефойдадир”.
“Кундалик газеталар ҳодисаларни қуруқ баён қилиши мақсадга мувофиқ эмас. Ҳаттоки энг қизиқарли хабарлар ҳам қайсидир даражада эскиради ва аудитория эътиборини йўқотади. Бундай нашрларнинг асосий бурчи ҳодисаларни таҳлил этишдир”.
Узбекским работникам масс-медиа эта встреча запомнится надолго, как по объему полученных знаний, так и по массе впечатлений от встречи с этим решительным, энергичным человеком, имеющем обо всем свои суждения, готового делиться ими и обсуждать их.